Узбек кино онлайн в отличном качестве!
Главная » 2014 » Noyabir » 4 » Ёлгон дунё узбек кино / Yolgon dunyo (Uzbek kino 2015)
09:25
Ёлгон дунё узбек кино / Yolgon dunyo (Uzbek kino 2015)

Yolg'on dunyo (Uzbek kino 2015)

Ёшларнинг севимли хонандалари Отабек Муталхўжаев ҳамда Каниза янги фильмда бирга суратга тушаётганлари ҳақида сайтимиз орқали хабар бериб ўтилганди.Декабрь ойида катта экранларга чиқиши режалаштирилган "Ёлғон дунё” кинофильми ёш режиссёр Равшан Усмоновнинг илк катта лойиҳасидир.

Бир нечта фильмларда иккинчи режиссёр сифатида фаолият юритган Равшан Усмонов янги фильм учун ўзи сценарий ёзган. "Ёлғон дунё” ўткир сюжетли драма жанрида суратга олинган бўлиб, фильм ҳаётий воқеаларга асосланган ҳолда яратилган.

Фильмда бир қатор таниқли актёрлар ансамбли жамланган бўлиб, жумладан Теша Мўминов, Ботир Муҳаммаджонов, Хожакбар Комилов, Мирза Азизов каби эл суйган актёрлар иштрок этишган. Ёш ижодкорлардан эса хонандалик ва актёрлик борасида ўз истеъдодини намойиш этиб улгурган Отабек Муталхўжаев, Каниза ҳамда ёш актриса Саида Саидбекова бош ролларни ижро этишган.

Фильмни таниқли оператор Баҳром Бердиев тасвирга туширган. Суратга олиш ишлари Тошкент шаҳри ва Бекобод туманларида олиб борилган.

Бош қаҳрамон Ёдгор (Отабек Муталхўжаев) болалигидан қийинчиликда ўсади, ҳаёти давомида анча машаққатларга дуч келади. Бироқ, у ўзининг қалби тозалиги, қолаверса орзулари йўлида интилиши билан ўз мақсадларига эришади. Ана шундай ҳаёт зарбаларига қарши курашган йигит ва унинг соф муҳаббати ҳақида ҳикоя қилувчи кинофильмнинг ёшларга сабоқ бўладиган жиҳатлари кўп.

Категория: Узбек кино 2016 | Просмотров: 12030 | Добавил: UzFilm | Теги: Йолгон дунйо / Yolgon dunyo (Uzbek | Рейтинг: 3.5/6
MUSHKETER uzbek tilida


Kulgi kechasi


Всего комментариев: 0
avatar